Шавкат Мирзиёев Бухорода йирик мажмуалар қурилишини бошлаб берди

Бухорода учта йирик иншоот – газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро аэропорт қурилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи давомида йирик ишлаб чиқариш, энергетика ва транспорт мажбуалари қурилишини рамзий бошлаб берди.
1.
Хусусан, “Қоракўл” ЭИЗида қуриладиган газ-кимё мажмуасидир. У ерда “мethanol to оlefins” (MTO) технологияси, (газдан мустаҳкам синтетик тола ва полимер маҳсулотлар ишлаб чиқариш - таҳр.) асосида ишлайдиган завод қурилади.
Лойиҳа доирасида қарийб 5 миллиард доллар инвестиция жалб этилиб, АҚШ, Германия, Дания, Австрия, Италия ва Хитойнинг энг илғор технологиялари келтириб ўрнатилади. Ва натижада қўшилган қиймати газдан 5 барафар юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, 2 минг киши иш билан таъминланади, қурилиш, тўқимачилик ва бошқа корхоналар учун хом-ашё ишлаб чиқарилади.
2.
Иккинчи лойиҳа — БААнинг “Masdar” компанияси томонидан қуриладиган 250 мегаваттли қуёш электр станцияси бўлди. Бу лойиҳа учун Олот туманидан 648 гектар ер ажратилган. Станция 2025 йил декабрда ягона электр тармоғига уланиши режалаштирилган.
3.
Учинчи лойиҳа янги халқаро аэропорт. 2023 йилда Бухорога 1 миллион 400 мингга яқин хорижий туристлар ташриф буюрган. Бухорода 226 миллион долларлик ушбу лойиҳа доирасида жаҳон стандартларига мос аэропорт инфратузилмаси ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, ушбу мажмуалар қурилишини бошлаб берди.
Визит Шавката Мирзиёева в Бухару