Қрим кўпригига 10 та ATACMS ҳужум қилди — Белоусов

Бугун Олма-отада КХШТ давлатлари мудофаа вазирлари кенгаши бўлиб ўтмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Қрим кўпригига 10 та ATACMS ракеталари ёрдамида ҳужум уюштирилди, деди Россиянинг янги мудофаа вазири Андрей Белоусов КХШТ Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида.

"Кечадан олдинги куни Қрим кўпригига 10 та АТАСМS оператив-тактик ракеталари ёрдамида энг йирик ҳужум уюштирилди. Ракеталар етиб келиш вақти 2 дақиқадан кам эди. Россия ҳарбий хизматчилари ҳужумни муваффақиятли қайтарди. Барча ракеталар уриб туширилди, натижада юзлаб одамларнинг ҳаёти сақлаб қолинди", - деди Россия мудофаа вазири.

Маълумот учун, бугун, 31 май куни, Олмаотада КХШТ давлатлари мудофаа вазирлари кенгаши бўлиб ўтмоқда. Арманистон вакили унда иштирок этаётгани йўқ.
КХШТ

КХШТ — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти постсовет республикалари томонидан 1992 йилда Тошкентда ташкил этилган. Уни дастлаб “Тошкент пакти” ҳам дейишарди. Ташкилот мақсади — коллектив асосида халқаро ва ҳудудий хавфсизликни мустаҳкамлаш. Бугунги кунда ташқилот таркибига Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради.