Матбуот маркази

Путиннинг Ўзбекистонга ташрифига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади

Тошкентда 4 июнь куни соат 11.00 да Sputnik мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтадиган анжуманга журналистлар таклиф қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Sputnik матбуот марказида Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифининг якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунларига бағишланган матбуот анжумани 4 июнь куни соат 11.00 да (Тошкент вақти) Sputnik мультимедиа матбуот марказида Москва-Тошкент видеокўприги форматида бўлиб ўтади.

Унда Москвадан — ИМЭМО РАН Марказий Осиё сектори раҳбари Станислав Притчин ва Тошкентдан – Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раиси ўринбосари Бобур Расулевлар иштирок этади.
Анжуманда экспертлар қуйидаги ва бошқа саволлларга жавоб беради: Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифининг асосий натижалари қандай? Эришилган асосий келишувлар. Яқин келажакда Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги доирасида қандай янги лойиҳалар амалга оширилади? Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо алоқалари ва сармоявий фаолиятни ривожлантириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар.
Журналистлар иштирок этишга таклиф қилинади. Рўйхатдан ўтиш учун контактлар: +99897 1907178, @alisherakimbaev.