Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ Ғарб санкцияларига интеграция билан жавоб бериши керак — Мишустин

ЕОИИ давлатларида интеграцияни кенгайтириш учун ҳамма нарса бор: бир-бирини тўлдирувчи иқтисод, тарихий алоқалар ва кўп асрлик яхши қўшничилик анъаналари.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ғарб ўзининг санкция сиёсати орқали мустақил давлатларни, жумладан, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларига ҳам босим ўтказишни истайди. Турли соҳалардаги интеграция қилиш бундай босимни енгишга ёрдам беради, дейди Россия бош вазири Михаил Мишустин.

“Биз фақат Россия ва Беларусга қарши ноқонуний санкциялар ҳақида гапирмаяпмиз, бу муаммо узоқ вақтдан бери давом этаётган тизимли хусусиятга эга. Бу таҳдидлар анъанавий равишда ресурсларга бой бўлган Евроосиё минтақасининг барча мамлакатлар учун ҳақиқийдир", - дея огоҳлантирди Мишустин.

Бош вазирнинг қўшимча қилишича, давлатлар бундай босимни ёлғиз ўзи енгиб чиқа олмайди.
“Биз уларга нима қанадй қарши туришимиз мумкин, деган саволга асосий жавоблардан бири – интеграцияни кенгайтириш, давлатларимиз манфаатларини биргаликда ҳимоя қилиш, технологик ва молиявий мустақилликни таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилиш”, — деди Мишустин.
Мишустиннинг айтишига кўра, ЕОИИ давлатларида бунинг учун зарур бўлган ҳамма нарса бор: бир-бирини тўлдирувчи иқтисод, тарихий алоқалар ва кўп асрлик яхши қўшничилик анъаналари ва бошқалар.
“Энг муҳими, иттифоқнинг барча мамлакатларида биргаликда олға интилиш, миллий иқтисодиётни мустаҳкамлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароит яратиш ва, албатта, фуқароларимиз турмуш фаровонлигини ошириш истаги бор”, - дея хулоса қилди Россия бош вазири.