Ўзбекистон Венгриядан ҳужжатларни қайта тиклаш ва сақлаш тажрибасини ўрганади

Ўзархив агентлиги ва Венгрия Миллий архиви ўртасида ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ўзбекистон Венгриядан ҳужжатларни қайта тиклаш ва сақлаш тажрибасини ўрганади. Бу ҳақда "Ўзархив" агентлиги хабар берди.
"Ўзархив" агентлиги директори Улуғбек Юсупов бошчилигидаги делегация Венгрия пойтахти Будапештдаги Венгрия Миллий архивига ташриф буюрди.
Ўзархив агентлиги ва Венгрия Миллий архиви ўртасида ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.
Юсупов Венгрия Миллий архивида электрон тизимлар, сунъий интеллектни жорий этилиши, Ўзбекистон тарихига оид ҳужжатлар намуналари билан танишди.
Ўзархив агентлиги ва Венгрия Миллий архиви ўртасида ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.

“Ўзархив" агентлиги ва Венгрия Миллий архиви ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш тўғрисидаги келишувларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича 2024-2028 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар режаси имзоланди”, — дейилади хабарда.

Амалий-ҳаракатлар режасида қуйидагилар назарда тутилган:
икки давлатлар тарихига оид бўлган ҳужжатларни томонлар архивларида ўрганиш ва икки томонлама уларнинг нусхаларини олиш;
ҳужжатларни рақамлаштириш, қайта тиклаш ва сақлаш борасида тажриба алмашиш;
илмий-амалий семинарлар ташкил этиш;
ҳамкорликда аниқланган архив ҳужжатлари бўйича китоблар чоп этиш.
Ўзархив агентлиги ва Венгрия Миллий архиви ўртасида ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.
“Венгрия Миллий архиви электрон ҳужжатлар платформасини яратиш, ҳужжатларни рақамлаштириш, қайта тиклаш ва сақлаш борасида етакчи тажрибага эга. Ушбу тажрибани ўрганиш миллий архив ишини такомиллаштиришга замин яратади”, — дейилган хабарда.
Айтилишича, Венгрия Миллий архивида Марказий Осиё тарихига оид кўплаб асарлар мавжуд.