Ўзбекистон Миср билан қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашади

Сенат ва Қонунчилик палатаси раҳбарлари Миср Араб Республикаси Сенати раиси билан учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Миср Араб Республикаси Сенати ўртасида англашув меморандуми имзоланди, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
Миср Сенати раиси бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаеванинг таклифига биноан мамлакатга келди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Миср Араб Республикаси Сенати ўртасида англашув меморандуми имзоланди

"Музокаралар чоғида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Миср Араб Республикаси Сенати ўртасида англашув меморандуми имзоланди", — дейилади хабарда.

Парламентларнинг юқори палаталари қўмиталари ва девонлари ўртасида доимий мулоқот ва тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш муҳимлиги айтиб ўтилди. Бундан ташқари, икки мамлакат раҳбарлари ўртасида эришилган олий даражадаги келишувларнинг ижроси устидан тизимли парламент назоратини ўрнатишга келишиб олинди.
Қуйи палата матбуот хизмати хабарига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Миср Араб Республикаси Сенати қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда фикрлашиш учун кенг платформа яратишга келишиб олди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Миср Араб Республикаси Сенати раиси Абдулваҳоб Абдулрозиқ бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Миср Араб Республикаси Сенати раиси билан учрашди.
Суҳбат чоғида “Ўзбекистон-Миср” парламентлараро дўстлик гуруҳлари ўртасида мулоқот йўлга қўйилгани эътироф этилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Миср Араб Республикаси Сенати раиси билан учрашди.
“Маслаҳатлашув учрашувларини мунтазам ўтказиб бориш, қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда фикрлашиш учун кенг платформа яратишга келишиб олдилар”, — дейилади хабарда.
Миср Сенати раиси парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу йўналишдаги мулоқотларни кўпайтириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Миср Араб Республикаси Сенати раиси билан учрашди.
“Икки давлат ўртасида барча соҳаларда кўплаб келишувларга эришилгани, ўз навбатида, Ўзбекистон ва Миср парламентарийлари ҳам ушбу ҳужжатлар ижроси самарали бажарилиши устидан биргаликда иш олиб борилишини алоҳида таъкидлади”, — дея қайд этилган хабарда.
Мулоқот якунида томонлар Ўзбекистон-Миср парламентлараро ҳамкорлигининг истиқболли йўналишларини белгилаб олиш ҳамда бу борадаги амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди.