ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Бугун Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари Ёшлар парламентлараро ассамблеяси йиғилиши иш бошлади, дея хабар берди ташкилот матбуот хизмати.
Ёш парламентарийлар МДҲ мамлакатларида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш масалалари, жумладан ёш ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ва тадбиркорларнинг энг яхши лойиҳалари муҳокама қилинади.
Санкт-Петербургда МДҲ Ёшлар парламентлараро ассамблеяси йиғилиши бошланди
© пресс-служба Парламенты СНГ
Тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ёш парламентарийлари иштирок этмоқда.
Йиғилишда МДҲ мамлакатларида кичик ва ўрта ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришда бизнес ҳамжамиятлари қандай рол ўйнаши муҳокама қилинади.
Ёш парламентарийлар “Рус тили МДҲда миллатлараро мулоқот тили” йилига бағишланган “Ёшлар таржимонлари” халқаро танлови якунларини сарҳисоб қилади. Танлов комиссияси Ҳамдўстлик давлатларининг 8 тилидаги 40 тадан ортиқ ишни танлаб олди.
Йиғилишда ёшлар сиёсати соҳасида атама ва тушунчалар луғатини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинади ҳамда МДҲ ПАнинг “Ёшлар халқаро ҳамкорлигига қўшган ҳиссаси учун” фахрий кўкрак нишони билан тақдирланишга номзодлар кўриб чиқилади.
Санкт-Петербургда МДҲ Ёшлар парламентлараро ассамблеяси йиғилиши бошланди
© пресс-служба Парламенты СНГ
Беларусь Миллий Ассамблеяси Республика кенгашининг Халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик бўйича доимий комиссияси аъзоси Александр Лукьянов МДҲ Ёшлар парламентлараро ассамблеяси координатори этиб сайланди.