ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари Таиландда 60 кун давомида визасиз қолишлари мумкин бўлади, деб хабар қилди Таиланд ташқи ишлар вазирлиги.
Таиланд ҳукумати бир қатор мамлакатлардан келган сайёҳлар учун виза талабларини бекор этди. Тегишли қонун 2024 йил 1 июндан кучга киради.
Таиланд ҳукумати вакилининг қайд этишича, сайёҳлар мамлакатда икки баравар кўп қолишлари мумкин бўлади: аввалгидек 30 кун ўрнига 60 кунгача.
Мамлакат жами 36 давлат учун визани бекор қилмоқда. Улар орасида Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш давлатлари ҳам бор.
Ўзбекистон ҳам визасиз режим амал қилувчи давлатлар қаторидан жой олди. Унга кўра, ўзбекистонликлар ушбу мамлакатда 60 кунгача визасиз қолиши мумкин.