ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон соғлиқни сақлаш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон матбуот марказида бўлиб ўтган “ЕОИИ давлатларининг рақамли лойиҳалари” видеокўприкда Эвросиё тараққиёт банки рақамли ташаббуслар дирекцияси директори Александр Петров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, улар икки йил ичида "Attilan" халқаро реабилитация платформасини ишга туширмоқчи.
“Лойиҳа осон эмас, у беморлар, жумладан, ногиронлар учун экотизим яратишга қаратилган. У уч давлат – Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон иштирокида ишга туширилади”, – дейди Петров.
Лойиҳа беморга қулай ва яқин тиббий ёрдамга ўтишга ёрдам беради. Ушбу платформа туфайли беморлар мураккаб протезлар ёки ногиронлар аравачаларини топишлари мумкин бўлади.
Лойиҳада хайрия фондлари, шифокорлар ва реабилитация марказлари иштирок этади.
“Платформани икки йил ичида ишга тушириш режалаштирилган. Умид қиламизки, лойиҳа ЕОИИ чегарасидан ташқарига чиқади”, — дея қўшимча қилди Петров.