ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Испания ҳукумати Фаластинни давлат сифатида тан олди. Бу ҳақда қироллик ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албарес матбуот анжуманида маълум қилди.
"Бугун Вазирлар Кенгашининг [йиғилишида] биз Фаластин давлатини тан олишга қарор қилдик", - деди дипломат.
Унинг қўшимча қилишича, бу Яқин Шарқда тинчликка эришишнинг ягона йўли. Албареснинг аниқлик киритишича, Мадриднинг бу позицияси ҳеч кимга қарши эмас.
Аввалроқ Ирландия, Испания ва Норвегия расмийлари Фаластин давлатлигини тан олиш қарорини эълон қилган эди. Бунга жавобан Исроил ТИВ раҳбари маслаҳатлашувлар учун Дублин, Мадрид ва Ослодаги элчиларни чақириб олишини маълум қилди. Шу билан бирга, Ирландия, Испания ва Норвегиянинг Исроилдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари яҳудий давлати Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, улар демарш деб эълон қилинди.
Бугунги кунга қадар БМТнинг 193 давлатидан 140 дан ортиғи Фаластин давлатчилигини, шу жумладан Россияни тан олган.