Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил

Путин ва Мирзиёев Украина мавзусини муҳокама қилди — Песков

Песков: Путин ва Мирзиёевнинг музокаралари кун тартибида Украина мавзуси бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Россия Федерацияси ва Ўзбекистон президентлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг музокаралари кун тартибида Украина мавзуси бўлди. Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков Биринчи каналга берган интервьюсида айтди.

“Албатта, президент Путин ҳар сафар ўз суҳбатдошларига махсус ҳарбий операциянинг бориши ва Украина можаросидаги умумий вазият ҳақида батафсил маълумот беради. Албатта, бу мавзу бугунги музокаралар кун тартибида муҳим ўрин тутади”, — деди Кремл вакили тегишли саволга жавоб берар экан.

Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев музокаралар чоғида хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди.
"Бугун улар ҳам барча долзарб мавзуларни муҳокама қилишда давом этмоқдалар. Булар қаторига Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва бошқа алоқаларга оид амалий мавзулар ва, албатта, мамлакатларимизни ўраб турган анча мураккаб хавфсизлик вазияти муҳокамаси киради. Минтақа ҳам анча нотинч", — дея қайд этди у.
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил
Нега Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи уч кун давом этди — Песков жавоби