Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил

Владимир Путиннинг музокаралар якунлари бўйича матбуот анжумани – видео

Россия Федерацияси раҳбари икки кунлик давлат ташрифи билан Тошкентда бўлиб турибди. Ташриф дастуридан Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этиш, шунингдек, қатор ҳужжатларни имзолаш кўзда тутилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан тор ва кенгайтирилган таркибда ўтказилган музокаралар якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия раҳбари республика раҳбарининг таклифига биноан 26-27 май кунлари Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Бу Путиннинг хорижга учинчи сафари ва янги президентлик муддати бошланганидан бери Марказий Осиёга биринчи ташрифи.