ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. БРИКС ва ШҲТнинг 2024 йилдаги тадбирлари Россия ва Хитойга Глобал Жануб билан муносабатларини янада мустаҳкамлаш имконини беради. Бу ҳақда РИА Новости "Sky News Australia" нашрига таяниб хабар берди.
“Улар (Россия ва Хитой. - Таҳр.) Глобал Жануб билан алоқаларни ҳеч қандай манипуляциясиз ривожлантиришни хоҳлайди. <...> Уларнинг ушбу дастури жорий йил охирида ШҲТ ва БРИКСнинг янги аъзолари саммитларида янада ривожлантирилади”, — дейилади мақолада.
Нашрнинг таъкидлашича, Москва ва Пекин ҳеч қачон Глобал жанубдаги давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун сиёсий ёки иқтисодий босимга мурожаат қилмайди. Бу сиёсат Россия ва Хитойни Вашингтон ва унинг иттифоқчиларидан ажратиб туради.
Москва, Пекин ва Глобал жануб мамлакатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик янги кўп қутбли дунёда муқобил куч марказларини шакллантиришга ёрдам беради.
“Ғарб шафқатсиз ҳақиқатга дуч келди. <...> Уларда (Россия ва Хитойда. – Таҳр) Ғарбда аллақачон тугаган вақт (ўз режаларини амалга ошириш учун. – Таҳр) бор”, — дейилади мақолада.