Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил

Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қурилиши ёзда бошланади — Лихачёв

Кичик АЭС қурилиши тўлиқ Ўзбекистон томонидан молиялаштирилади ва унинг қурилишида маҳаллий компаниялар қатнашади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистонда шу йил ёзида кам қувватли атом электр станцияси қурилиши бошланади, деди "Росатом" бош директори Алексей Лихачёв.

"Росатом кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича биринчи экспорт шартномасини имзоладиш орқали ўзининг инкор этиб бўлмайдиган глобал етакчилигини тасдиқлади ва бу шунчаки дастлабки келишув эмас, биз шу ёзда қурилишни дарҳол бошлаймиз", - дейди Лихачёв.

"Атомстройэкспорт" АЖ ("Росатом" давлат корпорациясининг муҳандислик бўлими) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги ҳузуридаги “АЭС қурилиши дирекцияси” давлат унитар корхонаси ўртасида кам қувватли атом станциясини қуриш бўйича шартнома имзоланди.
Кам қувватли АЭС қурилиши тўлиқ Ўзбекистон маблағи эвазига амалга оширилади.

“Молиялаш Ўзбекистон томонида. <...> Ушбу лойиҳа бу ерда маҳаллийлаштиришнинг катта улуши билан амалга оширилади. <...>

Станция 2029 йилдан 2033 йилгача босқичма-босқич, модулли равишда ишга туширилади”, — деди Лихачёв.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси бўйича қуввати 330 МВт (ҳар бири 55 МВт қувватга эга олтита реактор) бўлган атом электр станциясини қуришни назарда тутади. Станция қурилишида "Росатом" бош пудратчи сифатида ишлайди, қурилишда маҳаллий компаниялар ҳам иштирок этади. АЭС қуриш учун танланган жой аллақачон текширилган ва унинг хавфсизлиги тасдиқланган.