ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Гарчи европалик сиёсатчилар ядро қуролини тўхтатувчи восита деб билишса-да, можаро бошида ўйламаган энг ёмон сценарийлар амалга ошиши мумкин. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Менимча, европалик сиёсатчилар ядровий бомбани аслида қўлланилиши керак бўлган нарса сифатида эмас, балки тактик тўхтатувчи восита сифатида кўрадилар, аммо уруш бошида улар ўйламаган нарсалар охирида ҳам содир бўлиши мумкин, энг ёмон сценарийлар амалга оширилади", — деди у.
Аввалроқ Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский "Guardian" газетасига берган интервьюсида, агар Россия Украинада ядро қуролини қўлласа, АҚШ Москвага махсус ҳарбий операция зонасида Россия контингентини “йўқ қилиш” билан таҳдид қилганини айтган эди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг айтишича, Польша Американинг Россия нишонларига ҳужуми жаҳон уруши бошланишини англатишини тушуниши керак.