Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил

Мирзиёев ва Путин Қўшма баёнотда нималар ҳақида келишиб олишди?

Президентлар имзолаган Қўшма баёнотда кўп қутбли дунё, ўзаро суверенитетни ҳурмат қилиш, Ғалабанинг 80 йиллигини муносиб нишонлаш ва бошқалар қайд этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Владимир Путиннинг Ўзбекистонга 26-27 май кунлари бўлиб ўтган давлат ташрифи доирасда Ўзбекистон ва Россия давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилинди.

Қўшма баёнотда қуйидагилар қайд этилган:
Суверенитет, мустақиллик ва ҳудудий яхлитликни ўзаро ҳурмат қилиш, шериклик муносабатларига асосланган давлатлараро мулоқотни ривожлантириш ва бойитиш;
Олдинги йилларда имзоланган Стратегик шериклик ва Иттифоқчилик муносабатларига содиқлик;
Барқарор кўп қутбли дунё тартибини шакллантириш, минтақавий ва глобал хавфсизликни мустаҳкамлаш;
Цивилизациялар хилма-хиллиги, кучлар мувозанати ва халқаро муносабатларнинг барча иштирокчилари манфаатларига асосланган халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш;
Мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик, икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг ўзаро ҳамкорлигига эътибор қаратиш;
2024-2026 йилларда иккала давлатда “Маданият кунлари” ва “Кино кунлари” алмашинувини ташкил этиш, туристик алмашинувни ривожлантириш;
Соғлиқни сақлаш, тиббиёт олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасидаги ҳамкорлик, тажриба алмашиш;
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, юқумли касалликларнинг олдини олиш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик;
Олий таълим, ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро форумларда биргаликда иштирок этиш;
Ўзбекистонда рус тили ва рус тилида фанларни ўқитиш сифатини ошириш, шунингдек, ўрта таълим тизимлари учун ихтисослаштирилган педагог кадрларни тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишни;
Юқори ва рақамли технологиялар соҳасида, икки мамлакат инновацион марказлари ва технопарклари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш.
2025 йилда Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўриш, нацизм, фашизм ва милитаризмга қарши биргаликда олиб борилган кураш хотирасини асраб-авайлаш;
Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш давом этади;
Эслатиб ўтамиз, Россия раҳбари республика раҳбарининг таклифига биноан 26-27 май кунлари Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Бу Путиннинг хорижга учинчи сафари ва янги президентлик муддати бошланганидан бери Марказий Осиёга биринчи ташрифи.