ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Кўксарой қароргоҳидаги икки томонлама тадбирлар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин Фахрий меҳмонлар хиёбонига ташриф буюрдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Бу ерда давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Россия халқларининг дўстлиги, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганининг рамзи сифатида биргаликда дарахт экдилар.
Хиёбонда бошқа ҳамкор давлатлар етакчилари томонидан экилган дарахтлар ҳам ўсмоқда.