Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Харковдаги Берестовоени озод қилди

Мудофаа вазирлиги: Россия ҳарбийлари Харков вилоятидаги Берестовоени озод қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Россия қўшинлари Харков вилоятининг Берестовое қишлоғини назорат остига олди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
“Ғарбий қўшинлар гуруҳи бўлинмалари муваффақиятли ҳарбий амалиётлар натижасида Харков вилоятининг Берестовое қишлоғини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, "Ғарбий" гуруҳи Стелмаховка ҳудудида Украина Қуролли кучларининг 77-аэромобиль бригадасини мағлуб этди. У ерда Украина 285 нафаргача аскаридан маҳрум бўлди. Украина армиясининг иккита зирҳли жанговар машинаси, иккита автомобили, Американинг М198 ва М119 гаубицалари, Д-20 ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
Берестовое шу ҳафта рус қўшинлари назоратини ўрнатган бешинчи аҳоли пункти бўлди.
Мудофаа вазирлиги 20 май куни ЛХРнинг ғарбий чегаралари яқинидаги Белогоровкани, 22 май куни Артёмовскнинг жануби-ғарбий қисмида Клешеевка, эртаси куни - қўшни Андреевка ва 25 майда Очеретино шимоли-шарқида жойлашган Архангелскни озод қилингани ҳақида хабар берди.