“Яшил” энергетика ҳақида гапирадиган бўлсак, унда ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос инфратузилмаси, ўзига хос ёндашуви, “яшил” энергетика ҳақида ўз қарашлари мавжуд, дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” кафедраси доценти в.б., иқтисод фанлари номзоди Нодира Зикриллаева.
“Озарбайжон ёки Қозоғистон бу тизимни қай даражада йўлга қўйиб, техник жиҳатдан ўз энергия тизимига мослаштирганини билмайман. Бироқ биз саноат миқёсида “яшил” энергетика ишлаб чиқарганимизда, фаол экспорт ҳақида гапиришимиз мумкин”, - дейди у.
Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.