Москвада журналистлар учун “SputnikPro на Зубовском” лойиҳасининг янги мавсуми бошланди

Лойиҳа замонавий медиа соҳасида тажриба ва билим алмашишга қаратилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. “Россия Сегодня” медиа-гуруҳининг бош офисида 20-24 май кунлари “SputnikPro на Зубовском” таълим лойиҳасининг навбатдаги модули бўлиб ўтди.
Бу йил дастурда Абхазия, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Ўзбекистон ва Жанубий Осетия журналистлари ва жамоат арбоблари иштирок этди. Лойиҳа замонавий медиа соҳасида тажриба ва билим алмашишга қаратилган, баҳолашларга кўра, иштирокчилар кўплаб фойдали маълумотлар ва илҳом олдилар.
В Москве стартовал новый сезон проекта "SputnikPro на Зубовском" для журналистов
В Москве стартовал новый сезон проекта "SputnikPro на Зубовском" для журналистов

Замонавий медиага кириш

Дастур доирасида медиа-гуруҳ етакчи мутахассислари томонидан маҳорат дарслари ва амалий машғулотлар ўтказилди. Асосий мавзулар Телеграм ва ижтимоий тармоқларда ишлаш, медиа-контентнинг визуал компоненти, инфографика яратиш воситалари, нейрон тармоқлар ва сунъий интеллект билан ишлаш этикасига тегишли бўлди. Ҳар бир маъруза ва дарс мисоллар ва аниқ кейслар билан тўлдирилди, бу эса иштирокчиларга нафақат назарий жиҳатдан тушуниш, балки медиаиндустриядаги сўнгги трендларни амалда синаб кўриш имконини берди.
Sputnik Pro на Зубовском
Лойиҳада Тошкентдаги Рус уйи ходими Сергей Ежков иккинчи бор иштирок этди.
“Мен жуда кўп “фишка”ларни ўргандим ва уларни ишимда қўлладим. Улар бизга контент яратиш ва яхшилашга, Телеграм каналимизни тарғиб қилишга ёрдам беради”, — деди у Sputnik мухбирига.

Илҳомлантирувчи маърузалар ва етакчи спикерлар

Энг муҳим воқеалардан бири медиа-гуруҳнинг видео ишлаб чиқариш дирекциясидан Александр Петровнинг маърузаси бўлди. У нейрон тармоқларнинг йил давомида қандай ўзгаргани ва ривожланганлигини кўрсатди. Энди автоматик таржима қилиш ва видеолар учун субтитрлар яратиш бир неча дақиқа вақтни олади, ёрдам учун Телеграм бот ёки бошқа қулай воситаларга мурожаат қилиш кифоя. Александр ушбу мавзуни чуқурроқ ўрганишга ёрдам берадиган бир қатор манбалар ва дастурларни тавсия қилди.
Замонавий медиада шахснинг ўрни ҳақида гапирган журналист Армен Гаспаряннинг нутқи ҳам эсда қоларли бўлди. У жонли эфир тамойиллари ақл бовар қилмайдиган тезликда ўзгараётганини таъкидлади. Унинг фикрича, ОТМларда журналистикани ўқитиш ўз мазмунини йўқотади, чунки кўплаб ўқитувчилар амалиётда эфирга чиқа олмайди.

Виртуал бошловчилар ва янги муаммолар

“Россия Сегодня” медиа-гуруҳи бош муҳаррири ўринбосари Наталья Лосева иштирокчиларни виртуал янгиликлар бошловчиларини яратаётган турли жаҳон медиалари билан таништирди. Улардан баъзилари бутунлай ўйлаб топилган, бошқалари эса ҳақиқий прототипларга эга. Мисол учун, Sputnik агентлигининг виртуал бошловчиси Виктория аллақачон қўшни мамлакатлар тилларини ўрганмоқда ва эфирлар олиб бормоқда. Лосева иштирокчилар билан бундай инновациялар билан боғлиқ янги муаммолар ва чақириқларни, жумладан, виртуал характерни яхши кўриб қолиш эҳтимолини муҳокама қилди.
Sputnik Pro на Зубовском
Виртуал бошловчининг прототипига айланган ҳақиқий бошловчи Виктория Федорова камерада ишлаш тажрибаси билан ўртоқлашди. У жим турувчи ёки кўп гапирадиган спикерлар билан қандай муносабатда бўлишни, ноодатий вазиятларда нима қилиш кераклигини ва спикер билан қандай алоқа ўрнатишни айтди. Иштирокчилар жонли эфирда ишлаш бўйича фойдали маслаҳатлар олиб, Виктория билан мини-интервью ўтказишга муваффақ бўлишди.
Дастурнинг охирги куни сертификатлар топшириш ва байрамона дастурхон билан якунланди.
Sputnik Pro на Зубовском

Янги истиқболлар

“SputnikPro на Зубовском” лойиҳаси нафақат янги билим ва кўникмаларга эга бўлиш, балки турли мамлакатлардан янги дўстлар ва ҳамкасблар орттириш, тажриба алмашиш ва ўз мамлакатларидаги сиёсий ва маданий вазият ҳақида бир-бирларига айтиб бериш учун ажойиб имкониятдир.
2023 йилда дастурнинг тўртта модули ўтказилди, бу йил эса лойиҳа майдан сентябргача давом этади. Лойиҳанинг иккинчи босқичи учун жами 48 нафар журналист яна Москвада тўпланади. Уларнинг аксарияти дастурда иккинчи марта қатнашмоқда. Бу йилги модул дастури иштирокчиларга замонавий медиага янада чуқурроқ кириб бориш ва ўз ишларида қўллаши мумкин бўлган қимматли билимларга эга бўлиш имконини берувчи амалий кейсларга йўналтирилган ҳолда ишлаб чиқилган.
“SputnikPro на Зубовском” лойиҳаси қўшни давлатлар журналистларини бирлаштириб, минтақада замонавий медиани ривожлантиришга кўмаклашувчи ўз миссиясини муваффақиятли бажаришда давом этмоқда.