ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Украинадаги можарода стратегик ташаббус бутунлай Россия қўлига ўтганидан сўнг Ғарб элитасини саросимага тушди, деди Россия Ташқи разведка хизмати (СВР) раҳбари Сергей Наришкин.
"Ғарб сиёсатчилари бир ярим йил давомида “Россиянинг жанг майдонидаги стратегик мағлубияти” ҳақида жўр бўлиб ғўлдираб келаётган эди, лекин ҳозир уларнинг оғзидан Украинадаги вазият ҳақида турли хил, кўпинча бир-бирини инкор этувчи баёнотлар ва баҳо беришлар эшитилмоқда. Бу, жанг майдонида стратегик ташаббус бутунлай РФ Қуролли кучларига ўтганидан сўнг Ғарб элитаси саросимага тушиб қолганини англатади", — деди у.
Шунингдек, Наришкин Ғарб давлатлари Украина можаросини ҳал қилишда муросали ечим топишга тайёр эмаслигини таъкилади.
Қўшма Штатлар кўплаб мамлакатларни Швейцарияда бўлиб ўтадиган Украина бўйича конференцияга келишга мажбурламоқчи. Россия иштирокисиз бу беҳуда лойиҳа бўлиб, у ҳеч қандай натижага олиб келмайди, деди у.