ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Бугун Ашхободда МДҲ бош вазирлари учрашишди ва бир қатор масалалар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
2030 йилгача транспорт коридорларини ривожлантириш режаси
2030 йилгача транспорт коридорларини ривожлантириш режаси
МДҲ бош вазирлари 2030 йилгача инфратузилмани оптималлаштириш ва МДҲга аъзо давлатлар ҳудудлари орқали ўтувчи халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тўғрисида қарор қабул қилишди.
Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдуғофоров, аниқлик киритишига кўра, транспорт коридорларини ривожлантириш режаси “МДҲ давлатларининг транзит салоҳиятини рўёбга чиқариш, халқаро транспорт йўлаклари инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқа муҳим жиҳатлар” бўйича ҳаракатларни назарда тутади.
2035 йилгача энергетика соҳасида ҳамкорлик концепцияси
Россия бош вазири Михаил Мишустин айтишига кўра, МДҲ бош вазирлари энергетика соҳасида ҳамкорлик концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича устувор чора-тадбирлар режасини тасдиқлашган.
Россия бош вазири Михаил Мишустин айтишига кўра, МДҲ бош вазирлари энергетика соҳасида ҳамкорлик концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича устувор чора-тадбирлар режасини тасдиқлашган.
Ундан ташқари кимё саноати ва хавфли чиқиндиларни бошқариш соҳасида ҳамкорлик қилиш концепциялари қабул қилинган.
МДҲ маконида бирликни сақлашга муваффақ бўлди
"Турли омиллар, босимлар, пандемиядан кейинги воқеалар, ёмон ниятлиларимизнинг пессимистик прогнозларига қарамай, биз Ҳамдўстлик маконида бирликни сақлаб қолишга ва барча асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича прогрессив ривожланишни таъминлашга муваффақ бўлдик", деб таъкидлади Беларус бош вазири Роман Головченко.