ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ғарб сиёсатчилари ва оммавий ахборот воситаларининг баёнотлари Европанинг Россия билан урушга тайёрланаётганидан далолат беради, деди Венгрия бош вазири Виктор Орбан "Kossuth" радиоси эфирида.
“Иккала жаҳон урушлари олдидан ҳам ОАВ саҳифаларида анча вақт давомида урушга тайёргарлик бўлган эди, менимча, бугунги кунда Брюссел ва Вашингтонда бўлаётган воқеалар ҳам тўғридан-тўғри тўқнашувга тайёргарликка ўхшайди. Хотиржамлик билан айтиш мумкинки, Европа урушга киришига тайёргарлик кўрилмоқда, бу ОАВ ва сиёсатчилар баёнотларидан маълум", — деди Орбан .
“НАТОнинг Брюсселдаги марказида молиявий комиссия ва тайёргарлик комиссияси фаолият юритмоқда – тафсилотларни ошкор қилмоқчи эмасман, лекин НАТО Бош котиби буларнинг барчасини аллақачон айтган – ишчи гуруҳлар НАТО қандай қилиб ушбу урушда иштирок этиши мумкинлигини аниқлаш устида ишламоқда”, - деди Орбан.
Шу билан бирга Орбан, Венгрия ўзининг НАТОдаги ролини қайта кўриб чиқаётганини ва қандай бўлса ҳам ушбу урушда иштирок этмаслигини маълум қилди.
Шу билан бирга Орбан, Венгрия ўзининг НАТОдаги ролини қайта кўриб чиқаётганини ва қандай бўлса ҳам ушбу урушда иштирок этмаслигини маълум қилди.
"Венгрия бунга қарши. Ҳукуматда урушда қатнашмасдан қандай қилиб НАТО аъзоси бўлиб қолишимиз мумкинлиги аниқлаш учун жуда кўп иш олиб борилмоқда. Брюссел бу ҳақда билади ва ҳатто Венгрия учун янги "иштирокчи бўлмаган" атамасини ўйлаб топди”, - деди Орбан.