ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ижодига бағишланган адабий фестиваль ташкил этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Тадбирда президент Шавкат Мирзиёевнинг фестиваль қатнашчиларига табриги ўқиб эшиттирилди.
Сегодня в Бостонликском районе хокимом Ташкентской области, Союзом писателей Узбекистана, телеканалом "UzReport" организован литературный праздник
© Пресс-служба хокимията Ташкентской области
“Мен Эркин Воҳидовдек серқирра истеъдод эгаси, ҳақиқий ватанпарвар ва миллатпарвар инсон билан замондош ва маслакдош бўлиб яшаш насиб этганидан бахтиёрман”, - деб таъкидланган давлат раҳбарининг қутловида.
Шунингдек, ҳозирги кунда етишиб келаётган истеъдодли ёшлар буюк устозларнинг йўлини муносиб давом эттираётганига мамнуният билдирилган. Президент ушбу адабий фестивални ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлаб, фестиваль иштирокчилари ва ташкилотчиларига, унинг ғолиб ва совриндорларига муваффақиятлар тилаган.
Сегодня в Бостонликском районе хокимом Ташкентской области, Союзом писателей Узбекистана, телеканалом "UzReport" организован литературный праздник
© Пресс-служба хокимията Ташкентской области
Сегодня в Бостонликском районе хокимом Ташкентской области, Союзом писателей Узбекистана, телеканалом "UzReport" организован литературный праздник
© Пресс-служба хокимията Ташкентской области
Эркин Воҳидов 1936 йил 28 декабрда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида туғилган. 2016 йил 30 майда Тошкентда вафот этган.