Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи санаси маълум бўлди

Президент ёрдамчиси: Путин якшанба-душанба кунлари Ўзбекистонга келади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 26-27 май кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
Қайд этилишича, Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Россия етакчилари ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Путиннинг Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинган эди.
Россия етакчисининг лавозимга киришишдан кейинги биринчи ташрифи Хитойга амалга оширилган эди. Марказий Осиё давлатлари ичида эса Ўзбекистон Путининг давлат ташрифида биринчиси бўлади.
Россия етакчиси Ўзбекистонга келади — Мирзиёев ва Путиннинг телефон орқали мулоқоти