Малайзия пальма ёғини ишлаб чиқаришда барқарор ривожланиш концепциясига жавоб берадиган усулларни жорий этган дунёдаги биринчи давлат бўлди.
Ушбу йўналишдаги фаол ишлар 2000 йилларнинг бошларида бошланган, айнан ўша пайтда мамлакатда пальма ёғини етиштириш билан боғлиқ экологик ва ижтимоий муаммоларни ечиш бўйича биринчи чора-тадбирлар кўрилган.
“Ҳозир биз бу масалани ҳукумат даражасига кўтардик ва барча плантацияларимиз барқарор ривожланиш мезонлари доирасида сертификатлаш жараёнидан ўтмоқда. Барқарор ривожланиш тамойилларига амал қилиш сифатли истеъмол стандартларига жавоб бера оладиган маҳсулотларга талаби бор бўлган истеъмолчилар ва компаниялар орасида Малайзия пальма ёғининг обрўсини оширади”, — дея маълум қилди техника фанлари номзоди, Малайзия пальма ёғи ишлаб чиқарувчилар кенгашининг Россия ва МДҲдаги минтақавий вакили Алексей Удовенко Sputnik агентлигига.
Кенг қамровли синовлар ва қатъий сертификатлаштириш натижасида Малайзия пальма ёғи ўзининг юқори сифати ва кўп қирралилиги билан машҳур. Таркибидаги мувозанатли ёғ кислоталари сабабли у турли хил эҳтиёжларда – пазандачиликдан тортиб, ноозиқ-овқат маҳсулотлар, хусусан, биодизел ёқилғиси учун ҳам фойдаланилади.
Материал тижорий шартлар асосида чоп этилди.