ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Франция президенти Эммануэл Макрон ва унинг иттифоқчилари Украина можароси туфайли Европарламент сайловларида ютқазиши мумкин. Бу ҳақда "Politico" нашри хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Французлар назарида умумевропа мавзуси ва Киевни қўллаб-қувватлаш ҳамон узоқ муаммолардек кўринади”, — деб ёзади нашр.
"Odoxa" тадқиқот компаниясининг яқинда ўтказган сўровига кўра, респондентларнинг атиги ўндан бири Украина можаросини ўз танловига таъсир қиладиган учта омилдан бири деб атаган, учдан биридан кўпроғи (35 фоиз) хавфсизлик масаласига устунлик берган.
"Французлар глобал хавфсизликдан кўра ўз чегараларидаги хавфсизлик ҳақида кўпроқ қайғурадилар", — деди "Odoxa" таҳлилчиси Эрван Лестроан.
Мақолада қайд этилишича, Макрон ҳукумати жамоатчиликка жиноятга нисбатан қаттиққўл эканини исботлашга кўп уринмоқда, бироқ тадқиқот шуни кўрсатадики, французларнинг 70 фоизи ҳукуматнинг бу борадаги ҳаракатларини етарли эмас деб ҳисоблайди.