ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Россия Баҳрайн Яқин Шарқ муаммоси бўйича тинчлик конференцияси ўтказилишини қўллаб-қувватлаш сўрови билан мурожаат қилган биринчи давлат бўлди. Бу ҳақда Баҳрайн қироли Ҳамад ибн Исо Ал Халифа Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар аввалида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Араб давлатлари ўртасида Яқин Шарқ муаммосини ҳал қилиш учун тинчлик конференцияси ўтказиш зарурлиги тўғрисида тўлиқ келишув мавжуд ва Россия биз уни ўтказишни қўллаб-қувватлаш учун мурожаат қилган биринчи давлатдир, чунки Россия халқаро майдондаги энг нуфузли давлатдир”, — деди у.
Баҳрайн раислигидаги Араб Лигасининг 33-саммитида араб етакчилари можарога барҳам бериш учун Фаластин давлатини яратиш масаласини муҳокама қилиш учун Яқин Шарқ тинчлик конференсиясини ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлади.
Кремлда Владимир Путин ва Баҳрайн қироли ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида Россия раҳбари 2025 йилда икки давлат дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллигини нишонлашини эслатди.
“Бу йиллар давомида давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйиш борасида кўп ишлар қилинди, биз ташқи ишлар вазирликлари орқали яхши алоқаларга эгамиз ва халқаро кун тартибидаги кўплаб масалалар бўйича позицияларимиз яқин”, — деди Путин.
Унинг таъкидлашича, савдо алоқалари ҳали ҳам "рамзий" бўлиб қолмоқда, аммо тенденция ижобий.
Шунингдек, Кремлда Россия-Баҳрайн музокаралари якунлари бўйича қўшма ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
"Россия ва Баҳрайн икки мамлакат транспорт вазирликлари ўртасида транспорт ва транзит соҳасида ўзаро англашув меморандумини қабул қилди", — дейилади хабарда.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, Путин Баҳрайн қиролига "Aurus" автомобилининг “узун версиясини” совға қилди.