ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида 23 май куни соат 11:00 да (Тошкент вақти билан) “Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжон энергетика тизимларини бирлаштириш истиқболлари” мавзусида Остона-Боку-Тошкент видеокўприги бўлиб ўтади.
Май ойи бошида Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида электр энергиясини келгусида Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиш мақсадида уч давлатнинг энергетика тизимларини бирлаштириш ва Каспий денгизи туби бўйлаб юқори вольтли кабель ётқизиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.
Уч мамлакатнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигининг истиқболлари қандай? Мамлакатлар “яшил” электр энергиясини экспорт қилишга қанчалик тайёр? Ушбу лойиҳа қанчалик фойдали бўлади? Учрашув иштирокчилари шу ва бошқа масалаларни муҳокама қилади.
Тошкентдаги спикерлар: “Norma” компанияси эксперти, иқтисод фанлари номзоди Жорилла Абдуллаев, иқтисод фанлари номзоди, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар кафедраси доценти вазифасини бажарувчи Нодира Зикриллаева;
Остонадаги спикерлар: Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги Жамоатчилик кенгашининг Энергетика ва ядро саноати бўйича қўмитаси раиси Еркебулан Кожмамбетов;
Бокудаги спикерлар: доцент, Озарбайжон Республикаси Фан ва таълим вазирлиги Иқтисодиёт институти етакчи илмий ходими Эмин Мамедзаде.
Жонли эфирни Sputnik Ўзбекистон сайтида кузатиш мумкин.
Журналистлар иштирок этиш учун таклиф қилинади. Рўйхатдан ўтиш учун телефон рақами ва Телеграм манзили: +998971907178, @alisherakimbaev.