"Мени ер остидан кавлаб олишган": қамалда омон қолган петербурглик аёл ҳикояси

Анна Зарубина мўъжизавий тарзда Ленинград қамалидан омон қолган.
Sputnik
Анна Владимировна кўп нарсани эслай олмайди. Аммо баъзи хотиралар ёдида абадий муҳрланган. Унинг сўзларига кўра, уруш бошланганда у 4 ёшда бўлган.
Қизалоқ бошқа болалар билан бирга махсус поездда эвакуация қилиниши керак эди.

"Улар бизни Москва вокзалида поездга ўтқизишди ва биз кетдик. Аммо узоққа бора олмадик.Немислар тез ҳужум қилишарди. Мга яқинида улар поездимизни бомбардимон қилишди", — деб эслайди Анна Зарубина.

Кўп ўтмай кичкина Аняни холаси олиб кетган. Шу тариқа қизча қамалда бўлган Ленинградда қолган.
У борган болалар боғчасининг ертўласида бомбапаноҳгоҳ бор бўлиб, янги йилни нишонлаш пайтида бомба тўғридан-тўғри бомбапаноҳгоҳ жойлашган уйга тушган.
Анна Зарубинанинг қандай омон қолгани, ленинградликларнинг ҳаётини сақлаб қолган маҳсулот ҳақида батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.