Унинг сўзларига кўра, бу фитосанитария касаллиги. Унинг ҳали одамларга таъсири йўқ, ҳозирча. Яъни шифокорларни бугунги кунда хавотирга солмайди. Балки фақат бизда помидор бўлмаслиги мумкин, деган хавф туғдириши мумкин.
"Лекин, менимча, помидор бизнинг кунлик истеъмолимизда ҳал қилувчи роль ўйнамайди. Шунинг учун бу фақат фитосанитария муаммолари. Нега қайтарилди? Бу касаллик биринчи марта 2014 йилда, 10 йил олдин пайдо бўлган. Вирус узоқ вақт, бир неча йил давомида ер остида сақланиб қолади. Шу боис чоралар кўриш керак. Биринчидан, Ўзбекистонда диагностика йўлга қўйилиши керак. Ишончим комилки, товар олиб келган, кейин эса уни қайтариб олиб кетишга мажбур бўлган тадбиркор хонавайрон бўлиши мумкин. 20 тонна эса унинг учун сезиларли даража", — деди Онишенко.
Унинг қайд этишича, помидорларни узоқ вақтдан бери истеъмол қиламиз, бироқ бу вирус энди пайдо бўлди. У, албатта, бутун помидор ҳосилларини нобуд қилади.
У ўз сўзида "ширин ўзбек помидорларисиз, айниқса, ажойиб “буқа юраги” нависиз дастурхонни қандай тасаввур қилиш мумкин ахир?", дея хулоса қилди.