ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Андижонда Россия билан ҳамкорликда қуёш панеллари қурилади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигидаги делегацияси Москвада бўлиб турибди. Сафар давомида МДҲ бош котиби Сергей Лебедев ва Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
МДҲ Ижроия қўмитасида Ўзбекистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
© Пресс-служба Исполнительного комитета СНГ
Унда Андижон вилояти ва Россия вилоятлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш, бизнес ва сармоявий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси делегациясининг “Росатом” атом энергияси давлат корпорацияси, Россиянинг “Зарубежнефть” нефт-газ компаниясида ҳам учрашувлари режалаштирилган.
“Бу ерда Андижонда қуёш панелларини қуриш бўйича меморандум имзоланади, шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун Иркутск вилоятига сафар амалга оширилади”, — дейилади хабарда.