Матбуот маркази

Россия ва Марказий Осиё ўртасидаги газ ҳамкорлигининг келажаги қандай — видео

Экспертлар Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ўртасида газ соҳасидаги ҳамкорликнинг геосиёсий ва геоиқтисодий жиҳатларининг янги босқичини муҳокама қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Москва-Тошкент-Остона-Бишкек” иштирокида видеокўприк бўлиб ўтди.
Мавзу: Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ўртасида газ соҳасидаги ҳамкорликнинг геосиёсий ва геоиқтисодий жиҳатлари янги босқичда.
Иштирокчилар ҳозирги босқичда Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ўртасидаги газ соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари, газ бўйича ҳамкорлик динамикаси ва форматларига геосиёсий ва геоиқтисодий жиҳатларнинг таъсири, Россия-Марказий Осиё газ ҳамкорлиги учун биринчи навбатда қандай потенциал имкониятлар ва форматларни ишлаб чиқиш кераклиги ҳақида сўз юритишди.
Иштирокчилар:
Тошкентдан сўзга чиқувчилар: "Ma'no" илмий ташаббуслар маркази директори Бахтиёр Эргашев, энергетика сиёсати бўйича эксперт, “Ўзтрансгаз” АК собиқ бош директори Бекзод Амирсаидов ва "Norma" компанияси эксперти Жорилла Аҳмедов.
Москвадаги иштирокчилар:"Геоэнергетика.инфо" журнали бош муҳаррири Борис Марцинкевич, сиёсатшунос, Молия университети эксперти Руслан Сафаров.
Остонадан иштирокчилар: иқтисодчи, "Atameken" каналидаги "Байдильдинов.Нефть" дастури муаллифи ва бошловчиси Олжас Байдилдинов.
Бишкекдан иштирок этувчилар"Аппликата" стратегик қарорлар маркази директори Кубат Раҳимов, Е.М. Примаков номидаги жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқот институти Марказий Осиё сектори раҳбари Станислав Притчин.