Спорт об-ҳаво танламайди: Тошкентда "One Run" пойгаси қандай ўтди?

"Янги Ўзбекистон" боғида "One Run" халқаро ярим марафони бўлиб ўтди.
Sputnik
Бу йил ярим марафон Ўзбекистондан ташқари Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Арманистон, Хитой, Сербия, Камерун, Бразилия, Миср, Қатар, Непал ва Покистонда ўтказилди.
Умуман олганда, ушбу спорт турининг 180 мингдан ортиқ мухлислари иштирок этди. Тошкент шаҳридаги пойгада қатнашиш учун мингдан ортиқ киши рўйхатдан ўтган.
Мусобақадан кўзланган мақсад нафақат спортни оммалаштириш, балки халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.