Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Луганскнинг Белогоровка аҳоли пунктини тўлиқ озод қилди

Россия ҳарбийлари ЛХРдаги Белогоровка қишлоғини назорат остига олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Россия ҳарбийлари Луганск халқ республикасининг (ЛХР) Белогоровка аҳоли пунктини тўлиқ озод қилди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
Россия ҳарбийлари ЛХРдаги Белогоровка қишлоғини назорат остига олди.

“Жанубий кучлар гуруҳи бўлинмалари фаол жанговар ҳаракатлар натижасида Луганск Халқ Республикасининг Белогоровка қишлоғини тўлиқ озод қилди ва янада қулайроқ чизиқ ва позицияларни эгаллаб олди”, — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, гуруҳ жангчилари Донецк Халқ Республикасининг Спорний, Раздоловка, Клешеевка ва Константиновка ҳудудларида душман шахсий таркиби ва техникасини йўқ қилишди.
Сўнгги 24 соат ичида Киев фронтнинг ушбу қисмида 340 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчиси, учта танк ва транспорт воситалари, иккита Д-30 ва L-119 гаубицаси, М119 қуроли ва "Буковель-AD" электрон кураш станциясини йўқотди.
Бундан ташқари, Россия жангчилари Украина Қуролли кучларининг тўртта ўқ-дори омборини йўқ қилди.
Белогоровка — ЛХРнинг ғарбий чегаралари яқинидаги қишлоқ. Россия қўшинлари уни 2022 йилнинг ёзида назоратга олишган, бироқ ўша йилнинг сентябрь ойида Украинанинг қарши ҳужуми пайтида уни тарк этишга мажбур бўлган. Аҳоли пунктининг озод этилиши Северск томон юриш имконини беради.