Путин Раисий ўлимини Эрон халқи учун катта фожиа деб атади

Россия етакчиси Иброҳим Раисий вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Эрон президенти Иброҳим Раисий вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди, дея хабар берди Кремль сайти.

“Ҳурматли жаноб (Эрон Ислом Республикаси Олий Раҳбари Али) Хоманеий, Эрон Ислом Республикаси халқи бошига тушган улкан фожиа – президент Саййид Иброҳим Раисий, шунингдек, мамлакатингизнинг бир қатор таниқли давлат арбоблари ҳаётига зомин бўлган авиаҳалокат муносабати билан менинг чуқур таъзиямизни қабул қилинг”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Мактубда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқлар қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланади.
Расман: Эрон президенти вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди