ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Эрон ТИВ раҳбариятига мамлакат президенти Иброҳим Раисий, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва уларга ҳамроҳ бўлганларнинг фожиали вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Қайд этилишича, Москва уларни икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган дўстлари сифатида доимо эслайди.
“Биз бу буюк сиёсий арбобларни ўз давлати манфаатларини қатъий ҳимоя қилган, Ватанга фидокорона хизмат қилишга жон фидо қилган Ислом Республикасининг ҳақиқий ватанпарварлари сифатида ҳамиша эслаймиз. Россияда Эрон президенти Иброҳим Раисий ва Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён мамлакатимизнинг ҳақиқий, ишончли дўстлари сифатида танилган эди. Ўзаро манфаатли Россия-Эрон ҳамкорлиги ва ишончли шерикликни мустаҳкамлашда уларнинг роли беқиёс”, — дейилади баёнотда.
Россия ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Москва “вертолёт ҳалокатида Раисий ва Эрон ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг фожиали ҳалок бўлгани ҳақидаги хабардан чуқур қайғуда”.
“Биз ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, шунингдек, барча дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, бу қайғули вақтда бизнинг фикримиз ва қалбимиз сиз билан”, — дея якунлади Лавров.