Матбуот маркази

Марказий Осиё Евроосиё лойиҳаларида жуда муҳим элемент ҳисобланади — Маркедонов

Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг МГИМО Халқаро тадқиқотлар институти етакчи илмий ходими Сергей Маркедонов Марказий Осиёдаги геосиёсий вазият бўйича тўхталиб ўтди.
Sputnik
“Россия учун Марказий Осиё жуда муҳим элемент – хавфсизлик нуқтаи назаридан ва ҳоказо. Кўпгина Евроосиё лойиҳалари қандайдир тарзда Марказий Осиё атрофида шаклланиб келган. Бунга ҳам эътибор қаратиш лозим. КХШТни олайлик. Ташкилот сифатида КХШТ 2003 йилда пайдо бўлган, аммо шартноманинг ўзи 1992 йилда, асосан, Тожикистон масаласи таъсирида имзоланган”, - дейди у.
Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.