"Ҳар қандай фаолият турида натижага эришиш учун, энг аввало, қилаётган ишингни севишинг керак. Агар севсанг, албатта, кечаю кундуз қилаётган ишингнинг ҳар бир тафсилотини ўйлаб кўрасан. Уйғонганингда ўйлайсан, уйқуга кетишдан олдин ўйлайсан ва бу сизни албатта тўғри ечимлар топишга олиб келади", - деди Россия президенти хитойлик талабаларга.
“Халқаро жамоаларда ишлаш қобилияти, масалан Россия-Хитой ҳамкорлигида, жумладан, таълим, фан, технология соҳасида ҳам — келажакка эътибор қаратган ёшларнинг муваффақиятга эришиш имкониятларини сезиларли даражада оширади. Келажак ҳақида ўйланг, уни устида ишланг, албатта, ўз саъй-ҳаракатларингизни бирлаштиринг. Россия ва Хитой биргаликда кўп нарсага эришишлари мумкин, улар бу йўлда аллақачон жуда кўп ишларни амалга оширдилар", - дея таъкидлади Россия президенти.