Матбуот маркази

Кузатувчи бу яхши мақом — Маркедонов Ўзбекистон ва ЕОИИ ҳамкорлиги ҳақида

Маркедонов ЕОИИ ва Ўзбекистон муносабатлари ҳамда, ШҲТ самарадорлигини қандай ошириш мумкинлиги ҳақида айтиб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Кузатувчи бу бир қадам олдинга юриш дегани, деди Россия ТИВ МГИМО Халқаро тадқиқотлар институти етакчи илмий ходими Сергей Маркедонов, Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда.

Менимча, тезда аъзо бўлиб, кейин бирор нарса ҳақида келиш олмасдан ажралиб кетишдан кўра, 2-3 йилни музокараларга сарфлаган маъқул. Кузатувчи бу яхши мақом, бу бир қадам олдинга юриш дегани. Менимча, ҳар бир томон учун муҳим бўлган жиҳатларга ҳурмат билан қараш, бу келажакда муваффақиятга олиб келиши мумкин.


ШҲТ ҳақида
ШҲТ ҳам жуда истиқболли тузилма, чунки унинг таркибига дунёнинг улкан қисми киради. Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон бу сўзсиз йирик давлатлар. Лекин унинг муаммоси — ўзаро мувофиқлаштиришнинг йўқлигида.

Аъзоларнинг ҳар бирининг ўз мақсадлари, дунё гегемонларига тақдим этиладиган ўз ҳисоб-китоблари бор. Лекин бирор ягона стратегия ишлаб чиқилмаган. Агар ушбу масала ҳал этилса, ШҲТ янада самарали тузилмага айланиши мумкин.
Шунингдек, ШҲТ фаолиятида асосий йўналиш иқтисодий ривожланиш бўлиши керакми ёки хавфсизлик? Масалан, Россия учун бугун кун шароитида биринчи навбатда хавфсизлик муҳим, Хитой учун эса - иқтисодий жиҳатлари. Агарда биз ана шу жиҳатлардан тўғри йўналтира олса, ШҲТ ҳақиқатда ишлаётган самарали кўпчилликка айланади.