Малайзия бош вазири Ўзбекистонга келди

Малайзия бош вазири Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳам ташриф буюради ва қўшма бизнес форумида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга келди.
Бош вазирнинг ташрифи Мустақиллик монументи пойига гул қўйишдан бошланди. Анвар Иброҳим Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди ва мажмуа билан танишди.
Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистонга келди
Анвар Иброҳимнинг Ўзбекистонга ташрифи 19 майга қадар давом этади. Ташриф давомида сиёсий мулоқотни ривожлантириш ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш, савдо, инновациялар, энергетика, нефть-кимё, саноат, электротехника ва электроника, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида аниқ кооперация дастурлари ва лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинади.
Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистонга келди
Меҳмон, шунингдек, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳам ташриф буюради ва қўшма бизнес форумида иштирок этади.
Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистонга келди