Матбуот маркази

Sputnik матбуот марказида Россия ва Марказий Осиё газ ҳамкорлиги муҳокама қилинади

Мутахассислар Марказий Осиё давлатлари ва Россия ўртасидаги газ ҳамкорлигининг жиҳатлари ҳақида сўз юритишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 21 май куни Тошкент вақти билан соат 13.00 да “Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ўртасида газ соҳасидаги ҳамкорликнинг геосиёсий ва геоиқтисодий жиҳатлари янги босқичда” мавзусида Москва – Тошкент – ​​Остона – Бишкек видеокўприги бўлиб ўтади.
Тошкентдан сўзга чиқувчилар: "Ma'no" илмий ташаббуслар маркази директори Бахтиёр Эргашев, энергетика сиёсати бўйича эксперт, “Ўзтрансгаз” АК собиқ бош директори Бекзод Амирсаидов ва "Norma" компанияси эксперти Жорилла Аҳмедов.
Москвадаги иштирокчилар: "Геоэнергетика.инфо" журнали бош муҳаррири Борис Марцинкевич, сиёсатшунос, Молия университети эксперти Руслан Сафаров.
Остонадан иштирокчилар: иқтисодчи, "Atameken" каналидаги "Байдильдинов.Нефть" дастури муаллифи ва бошловчиси Олжас Байдилдинов.
Бишкекдан иштирок этувчи:лар "Аппликата" стратегик қарорлар маркази директори Кубат Раҳимов, Е.М. Примаков номидаги жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқот институти Марказий Осиё сектори раҳбари Станислав Притчин.
Журналистлар иштирок этишга таклиф қилинади, рўйхатдан ўтиш учун телефон рақами ва телеграм: +998971907178, @alisherakimbaev.