ХАЭА Ўзбекистонни ядровий инфратузилмани яратишда қўллаб-қувватлашга тайёр — эксперт

Эксперт: Ўзбекистон ҳам ўз ҳудудида атом электр энергияси ишлаб чиқаришни яратиш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) Ўзбекистонни ядровий инфратузилмани яратишда қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда Тошкентдаги энергетика форумида ХАЭА Атом энергетикаси департаменти раҳбари Михаил Чудаков Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
“Ўзбекистон ҳам ўз ҳудудида атом электр энергияси ишлаб чиқаришни яратиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Республика ва унинг олимлари атом саноатида янги эмас. Шунинг учун биз мамлакат энергия ишлаб чиқариш тизимини тўлдирадиган ва барқарор, ишончли энергия таъминотини яратадиган биринчи атом энергетика блокларини яратиш бўйича олиб борилаётган ишларни олқишлаймиз”, — деди Михаил Чудаков.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.