ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов БМТ учун исломий ташаббус яратишни таклиф қилди.
“Мен ушбу форумда тинчлик, ўзаро тушуниш ва ишонч йўлида исломий ташаббусни ривожлантириш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қиламан. Бу таклифни Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар билан муҳокама қилишни мақсадга мувофиқ деб биламан. Матн устида биргаликда ишлаш ва уни БМТ Бош Ассамблеясида расмий ҳужжат сифатида илгари суриш”, – деди Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси “Россия – ислом олами: KazanForum” халқаро иқтисодий форуми доирасида бўлиб ўтган “Россия – Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳи йиғилишида.
Россиянинг ислом дунёси билан алоқалари ижобий динамикага эга. Бердимуҳамедовнинг фикрича, уларни давлатлар ўртасидаги ҳурматли ва тенг ҳуқуқли муносабатлар намунаси сифатида кўриш мумкин.