Ўзбекистон кичик атом электр станцияларига қизиқиш билдирмоқда — Росатом

Бу ҳақда Тошкентдаги энергетика форуми доирасида Sputnik Ўзбекистон мухбирига “Росатом-Марказий Осиё” минтақавий маркази бош директори Сергей Громов маълум қилди.
Sputnik
Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтаётган “Энергетика, энергия тежамкорлиги, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2024” 17-халқаро кўргазмаси экспозициясидаги “Росатом” стендида кичик атом электр станциялари соҳасидаги илғор маҳсулотлар намойиш этилмоқда.
“Форум доирасида биз кичик атом электр станциялари соҳасидаги илғор маҳсулотларимизни тақдим этмоқдамиз”, – деди Сергей Громов.
Шунингдек, у Росатом стендида ядровий технологияларнинг бошқа турлари, жумладан, ядро тиббиёти ва изотопли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам намойиш этилганини қўшимча қилди.
Унинг фикрича, ўзбекистонлик ҳамкорлар, шунингдек, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари учун ҳам қизиқ бўлиши мумкин бўлган яна бир лойиҳа ҳозирда Чукоткада Росатом томонидан амалга оширилмоқда.
Бу 50 МВт қувватга эга ер устидаги атом электр станциясини қуришдир. Росатом стендида бундай станциянинг қувватини неча марта ошириш мумкин?
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.