ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Украинанинг ўзи Россия билан музокара бошлашга қарор қилиши керак ва АҚШ ҳар қандай ҳолатда ҳам Киевни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда чоршанба куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Музокараларга келсак, бу қарорларни АҚШ ёки бошқа давлат эмас, Украина қабул қилиши керак”, — деди у Киевдаги матбуот анжуманида.
Блинкеннинг сўзларига кўра, Украина “музокараларда иштирок этишдан жиддий манфаатдор бўлса” жавоб беришга тайёр бўлади. "Биз Украинани қарорларида қўллаб-қувватлаймиз", деб қўшимча қилди у.
Москва музокараларга тайёр эканини бир неча бор билдирган, бироқ Киев уларга қонунчилик даражасида тақиқ жорий қилган. Ғарб Россияни музокараларга чақирмоқда, Москва бунга тайёрлигини кўрсатмоқда, бироқ айни пайтда Ғарб Киевнинг доимий равишда мулоқот қилишдан бош тортишига эътибор бермайди.
Аввалроқ, Кремль Украинадаги вазиятни тинч йўлга ўтказиш учун ҳеч қандай шартлар йўқлигини таъкидлаган эди, ҳозирда бу фақат ҳарбий йўл билан амалга оширилиши мумкин.