Россия мусулмон дунёси билан алоқаларни ривожлантирмоқда — муфтий Крганов

Россия мусулмонлари диний ассамблеяси раҳбари Албир Крганов “Россия – Ислом олами: KazanForum” XV халқаро иқтисодий форумида сўзга чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ғарб Россия билан гибрид уруш, изоляция сиёсатини олиб бормоқда, Россия Федерацияси эса мусулмон дунёси, биринчи навбатда Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни ривожлантирмоқда. Бу ҳақда муфтий, Россия мусулмонлари диний ассамблеяси раҳбари Албир Крганов “Россия – Ислом олами: KazanForum” XV халқаро иқтисодий форуми доирасида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Ғарб Россия билан гибрид уруш, изоляция сиёсатини олиб бормоқда, Россия Федерацияси эса мусулмон дунёси, биринчи навбатда Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни ривожлантирмоқда. Бизнинг бурчимиз тинч-тотув яшаш, маданиятлар, халқлар ва динларга ўзаро ҳурмат анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантиришдир. Динлараро муносабатларни уйғунлаштириш ва мулоқотни давом эттиришга интилиш”, — деди муфтий.
У ўз сўзида ислом олами замонавий хавфсизликни ривожлантиришнинг фундаментал масалалари бўйича Россиянинг ишончли ҳамкори бўлиши кераклигига ишонч билдирди.
Муфтийнинг қўшимча қилишича, айни пайтда мамлакатда 25 миллионга яқин мусулмон истиқомат қилади. Россия мусулмонлари диний ассамблеяси Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон муфтийлари билан шартномалар имзоланган.
Татаристонда “Россия – Ислом олами: KazanForum” иқтисодий форуми иш бошлади