Ҳеч бир Ғарб қуроли Зеленский режимини қутқара олмайди — Захарова

Захарова: Зеленскийнинг жиноий режимини ҳеч қандай Ғарб қуроли қутқара олмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ҳеч бир Ғарб қуроли Зеленскийнинг жиноий режимини қулашдан қутқара олмайди, Украинага етказилган барча ҳарбий техника йўқ қилинади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Киевга ташрифи чоғида яқин кунларда АҚШнинг Украинага қўшимча ёрдами жанг майдонига етиб боришини айтган эди.
“Ҳеч қандай қурол, уларни хафа қилмоқчиман, Зеленскийнинг жиноий режимини қулашдан қутқара олмайди, Украинага етказилган барча ҳарбий техника йўқ қилинади”, — деди Захарова брифингда.
Унинг таъкидлашича, бунга шубҳа қиладиганлар Москвадаги Ғарб технологиялари кўргазмасига ташриф буюришлари мумкин, бу кўргазмага талаб катта.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
АҚШ Россиянинг махсус операциядаги муваффақиятлари туфайли умидсиз қадам ташлади