Ҳукуматда хотин-қизлар бўлмаса, мамлакат тараққиёти мумкин эмас — сенатор

Осиё хотин-қизлари форумида Самарқанд декларацияси қабул қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ҳукуматда хотин-қизлар бўлмаса, мамлакат тараққиёти мумкин эмас. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова Самарқанддаги Осиё хотин-қизлари форумида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Самарқандда 13-14 май кунлари Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтди. Унда 50 тага яқин давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Форумнинг мавзуси: “Аёлларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқлари ва имкониятларига минтақавий ёндашув”.
Очилиш маросимида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбоева президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбир иштирокчиларига йўллаган табрик сўзини ўқиб, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрни муҳимлигини таъкидлади.
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 35 фоизга кўтарилди — Мирзиёев
Шунингдек, 10 га яқин йиғилишда хотин-қизларнинг илмий-инновацион фаолиятдаги фаоллигини ошириш, таълим, тадбиркорлик, хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масалаларига бағишланди.
Форумнинг иккинчи кунида параллел сессияларда аёлларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади. Биринчи сессия аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига барҳам беришнинг минтақавий жиҳатларига бағишланган.
Иккинчи сессияда мутахассислар вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги тажрибаси ва инновацион ёндашувлари билан ўртоқлашди.
Марказий Осиёда қайтганларни реабилитация қилиш ва реинтеграциялаш масалалари бўйича Минтақавий экспертлар кенгашининг биринчи йиғилишида қайд этилишича, Ўзбекистон 531 нафар фуқаросини зиддиятли ҳудудлардан қайтарди. 2024 йил март ойи ҳолатига кўра, гуманитар операциялар давомида 2100 дан ортиқ фуқаро Марказий Осиёга қайтарилган.
Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонованинг сўзларига кўра, ҳукуматда хотин-қизлар бўлмаса, мамлакат тараққиёти мумкин эмас. Унинг фикрига 30 дан ортиқ давлат вакиллари қўшилди.
Председатель Белорусского союза женщин Ольга Шпилевская
Беларусь аёллар иттифоқи раиси Олга Шпилевскаянинг фикрича, аёллар учун иш фаолиятидаги муваффақият ҳам оналик каби муҳим бўлиши керак.

“Самарқандда бўлиб ўтган Осиё аёллар форуми иштирокчилари хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиш муаммосини кўтариб, аёлнинг карьера ва оила қуриш ўртасида мутаносиблик зарурлигини таъкидладилар. Мамлакат иқтисодий жиҳатдан қанчалик ривожланган бўлса, аёллар ўз ҳуқуқлари учун курашишлари керак эмас. Шу билан бирга, демографик муаммо кучаймоқда. Бу тушунарли: аёл бизнес, сиёсат ёки мартаба билан шуғулланганда, қоида тариқасида, оила иккинчи планга ўтади. Лекин бу мамлакатни иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш керак эмас, дегани эмас. Биз мувозанатни топишимиз керак. Буни нафақат аёлнинг карьера қуриши, балки уни оиласи билан уйғунлаштириши учун урфга айлантириш керак”, — деди у.

Озарбайжон Оила, аёллар ва болалар масалалари бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Садагат Гахраманованинг қайд этишича, нафақат зўравонлик қурбонлари билан, балки зўравонлик қилганлар билан ҳам ишлаш керак.
Гахраманова Осиё минтақасидаги демографик вазиятга бағишланган сессияда сўзлаган нутқида зўравонлик содир бўлган оилаларда ўсаётган болаларга алоҳида эътибор қаратди. Фақат жисмоний ва ахлоқий эмас, балки иқтисодий.
“Эркак ажрашган ва фарзандига алимент тўламайди. Бу болага нисбатан иқтисодий зўравонлик. Биз ҳам шу йўналишда ишлашимиз керак”, — деди эксперт.
Осиё хотин-қизлари форуми ўз ишини якунлади. Форум якунида олиб борилган музокара ва муҳокамалар натижаси сифатида Самарқанд декларацияси қабул қилинди.
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 35 фоизга кўтарилди — Мирзиёев