ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Марказий Осиёдаги ресурслар ва логистика йўлларини қўлга киритишга интилаётган Ғарб ўз мақсадларига эришгач, минтақа ҳукуматларига эҳтиёж қолмайди ва рангли инқилоблар хавфи пайдо бўлади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Биз, шунингдек, Вашингтон ва Брюссел энг муҳим вазифани – минтақанинг ресурс базасига кириш ва у орқали ўтадиган транспорт артериялари, шунингдек, сувдан фойдаланиш тизимини назорат қилиш учун ҳалол ўйин ўтказаётганини кўряпмиз. Биз шундан келиб чиқамизки, бу мақсадларга эришгандан сўнг Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари Ғарб учун ҳамрох бўлишдан тўхтайди ва шунга мос равишда, Ғарб томонидан кенг қўлланилаётган рангли инқилоблар таҳдиди, тўлиқ қувватда намоён бўлади”, – деди Галузин “Валдай” клубининг IV Марказий Осиё конференцияси очилишида.
Унинг қайд этишича, бунинг фонида Россия Федерацияси минтақа давлатларининг миллий манфаатларига мос равишда ривожланиш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ишончли ҳамкори бўлиб қолмоқда.
У шунингдек, Россиянинг Марказий Осиё давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2023 йилда 44 миллиард доллардан ошганини маълум қилди. Шу билан бирга, Марказий Осиёдаги савдонинг 33 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади.
Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан миллий валюталарда ҳисоб-китоблар ҳажми ҳозирда 80 фоизга, Ўзбекистон – 55 фоиз, Туркманистон – 24 фоизга етди, дея қўшимча қилди Галузин.